Халқаро илмий-амалий конференция
Ҳурматли Ҳамкасблар!
Ўзбекистон офталмологлар ассоциацияси Сизларни
“Офталмологияда инновацион технологиялар – 2024”
халқаро офталмологик илмий – амалий конференциясида иштирок этишга таклиф қилади
Конференциянинг мақсади – офталмолог мутахассисларнинг илмий амалий фаолиятида кўз касалликларини ташхислаш ва даволашда замонавий инновацион усуллар билан таништириш, ҳамда уларни тадбиқ қилиш. Конференция врач офталмологлар, миллий ва хорижий тиббиёт олий ўқув юртлари қошидаги офталмология кафедралари профессор – ўқитувчилар жамоаси, аспирант, резидент ва клиник ординаторлар учун ташкил қилинади.
Конференциянинг асосий йўналишлари:
– Кўз олдинги сегменти касалликлари;
– Рефракцион бузилишлар;
– Глаукома: кеча, бугун, эрта;
– Болалар офталмологияси;
– Офталмологияда ташхислаш ва даволашнинг инновацион методлари;
Конференцияда қатнашиш шартлари ва тартиби:
Иштирокчиларни рўйхатга олиш Ўзбекистон офталмологлар ассоциацияси расмий сайти www.aoru.uz нинг “Конференция” бўлимида 2024 йилнинг 10 февралидан 30 апрелига қадар давом этади. Рўйхатдан ўтган иштирокчилар ўз илмий ишларини Конференция материаллари сифатида босма шаклда чоп қилиш имкониятига эга бўладилар.
Нашрларни қабул қилиш муддати ва тақдим этиш шартлари ҳақида тўлиқ маълумот Конференция ўтказиш Қоидалари сахифасида кўрсатилган.
Иштирок этишнинг бир нечта шакллари мавжуд:
– Нашрлар, презентация ва чиқишларсиз;
– Презентация ва оғзаки тақдимот билан (бунда иштирокчи Конференция ўтказиш қоидалари 1,2,3 – иловаларида келтирилган талабларга мос келувчи мақола (тезис) ва презентацияни сайтга бириктиради);
– Мақола билан иштирок (бунда иштирокчи Конференция ўтказиш қоидалари 1- иловасида келтирилган талабларга мос келувчи мақолани сайтга
бириктиради);
– Тезис билан иштирок (бунда иштирокчи Конференция ўтказиш қоидалари 2- иловасида келтирилган талабларга мос келувчи тезисни сайтга
бириктиради);
– Электрон постер билан иштирок (бунда иштирокчи Конференция ўтказиш қоидалари 3- иловасида келтирилган талабларга мос келувчи E-POSTERни сайтга бириктиради).
Конференция ташкилий қўмитаси конференция мавзуси ва қоидаларига мос бўлмаган материалларни техник жиҳатдан таҳрирлаш ва рад этиш хуқуқини ўзида сақлаб қолади.
Иштирокчиларни рўйхатга олиш Ўзбекистон офталмологлар ассоциацияси расмий сайти www.aoru.uz нинг “Конференция” бўлимида 2024
йилнинг 10 февралидан 30 апрелига қадар давом этади. Рўйхатдан ўтган иштирокчилар ўз илмий ишларини Конференция материаллари сифатида босма шаклда чоп қилиш имкониятига эга бўладилар.
Нашрлар, тақдимотлар ва барча турдаги материаллар кўриб чиқиш учун 2024 йилнинг 26 апрел санасига топширилиши керак.
Конференция материаллари “Илғор офталмология” илмий журналининг махсус сонида чоп этилади.
Тошкент шахар, “Хилтон Ташкент Сити” мехмонхонаси.
Конференция иштирокчиларига мехмонхона номерларини махсус нархларда брон килиш имкони мавжуд





















































