Biz ijtimoiy tarmoqlarda
NIZOM
| Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил “ 10 ” апрелдаги 937 – сон билан “ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИЛГАН” |
Ўзбекистон офталмологлар ассоциацияси Конференциясининг 2020 йил “10” мартдаги 1 – сонли қарори билан “ТАСДИҚЛАНГАН” |
ЎЗБЕКИСТОН ОФТАЛМОЛОГЛАР АССОЦИАЦИЯСИ
НИЗОМИ
Тошкент-2020
- УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
- Ўзбекистон офталмологлар ассоциацияси (кейинги ўринларда–Ассоциация) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида офталмология турларини ривожлантириш,
бошқаришда, ривожлантиришга йўналтирилган дастур ва лойиҳаларда иштирок этиш орқали давлатимизнинг тараққий этишига ўз ҳиссасини қўшади. - Ассоциация ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш вазирлиги хамда бошқа тегишли давлат ва нодавлат ташкилотлари ҳамда тиббиёт бирлашмалари билан ҳамкорликни амалга оширади.
- Ассоциациянинг расмий номи:
- Ўзбекистон офталмологлар ассоциацияси (кейинги ўринларда–Ассоциация) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида офталмология турларини ривожлантириш,
– ўзбек тилида:
кирилл алифбосида: “Ўзбекистон офталмологлар ассоциацияси”
лотин алифбосида: “O‘zbekiston oftalmologlari assotsiatsiyasi”
– рус тилида:
«Ассоциация офталмологов Узбекистана»
– инглиз тилида:
“Association of Ophthalmologists of Uzbekistan”
- Ассоциация Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият юритади ҳамда унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли жамоат бирлашмаси.
- Ассоциация ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Фуқаролик кодекси, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасида Жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда мазкур Уставга мувофиқ амалга оширади;
- Ассоциация белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб юридик шахс мақомига эга бўлади. Асссоциация мустақил баланси, мол-мулки, банк муассасаларида миллий ва чет эл валютасидаги ҳисоб рақамлари, расмий номи ёзилган думалоқ муҳр ва бурчак штампи ҳамда рамзий белгисига эга бўлади.
- Ассоциация фаолияти ихтиёрийлик, ўз-ўзини бошқариш, қонунийлик ва ошкоралик тамойилларига асосланган;
- Ассоциация ўз фаолиятини иқтисодий, техник ва ривожланиш йўлини мустақил белгилайди, мулкий, шахсий номулкий ҳуқуқларга эга бўлиши, шунингдек мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин;
- Ассоциация Уставга мувофиқ эгалик ҳуқуқи асосида эга бўлиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқига эга;
- Ассоциация Ўзбекистон Республикаси барча вилоятиларида белгиланган тартибда Адлия органидан ҳисоб рўйхатидан ўтказилган, юридик шахс мақомига эга бўлмаган ҳудудий бўлимлар ташкил этиши мумкин. Ассоциациянинг ҳудудий бўлимлари Ассоциация Устави ҳамда Конференция томонидан тасдиқланган Уставга асосан фаолият юритади ва тегишли ҳудудларда Ассоциация манфаатларини кўзлайди;
- Ассоциация давлат мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди, давлат Ассоциация мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди;
- Ассоциациянинг алоҳида ижтимоий фойдали дастурларига давлат кўмаклашиши мумкин. Давлат органлари ҳамда мансабдор шахсларининг Ассоциация фаолиятига аралашишига, ҳудди шунингдек Ассоциациянинг давлат органлари ҳамда мансабдор шахсларининг фаолиятига аралашишига йўл қўйилмайди;
- Ассоциация ўз қаторида офталмологиянинг барча тор йўналишларини бирлаштиради;
- Ассоциациянинг барча аъзолари жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар бир хил ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга;
- Ассоциация Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳамда бошқа ҳалқаро Ассоциациялар, итттифоқлар ва бошқа уюшмаларига ихтиёрий равишда аъзо бўлиши мумкин;
- Ассоциация раҳбар органининг жойлашган ери (почта манзили):
100144, Тошкент шаҳар, Мирзо-Улуғбек тумани, Буюк Ипак Йўли кўчаси, 376-376а-уй. - Ассоциация фаолият муддати чекланмаган.
- АССОЦИАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ
- Ассоциация фаолиятининг асосий мақсади мамлакатимиз аҳоли орасида кўз касалликларини ташхислаш, даволаш ва олдини олиш чора тадбирларини яхшилашда ёрдам бериш, мутахассислар тайёрлаш ва уларнинг илмий салохиятини оширишга кўмаклашиш, ҳамда ассоциация аъзоларининг хуқуқлари ва қонуний манфаатларини химоя қилишдан иборат.
- Ассоциация ўз олдига қўйган мақсадларга эришиш учун қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
- Ўзбекистон Республикасида офталмологиянинг барча йўналишларини ривожлантириш ва соха нуфузини ошириш;
- Ушбу уставда белгиланган мақсадларни амалга ошириш учун давлат органлари, жамоат бирлашмалари, халқаро ва хорижий давлат, хамда нодавлат ташкилотлари билан хамкорлик қилиш;
- Манфаатдор Соғлиқни Сақлаш Ташкилотлари ва тиббиёт илмий муассасалари билан биргаликда кўз ва ёрдамчи аъзоларининг касалликларида тиббий ёрдам кўрсатишнинг меъёрий хуқуқий хужжатларини ишлаб чиқишда қатнашиш;
- Ўзбекистон Республикасидаги мавжуд офталмологик клиникалар ва илмий амалий марказларни янги ташкил этиш ва такомиллаштиришда иштирок этиш;
- Тиббиёт муассасаларини замонавий тиббий ускуналар, сарф харажат материаллари, беморларни парваришлаш воситалари ва дори дармонлар билан таъминлашда иштирок этиш;
- Офталмология сохасида илмий, статистик, эпидемиологик ва бошқа тадқиқотлар ўтказилишини мустақил равишда ташкил этиш;
- Тиббий таълим сифатини оширишга ёрдам бериш;
- Офталмологларни тайёрлаш, жумладан малакали кадрлар тайёрлашнинг турли шаклларини ташкил этишга кўмаклашиш;
- Мустақил тарзда, хамда Давлат органлари, жамоат ташкилотлари билан биргаликда, Ассоциациянинг мақсадларига мос келадиган конференциялар, конгресслар, симпозиумлар, семинарлар, “давра сухбатлари”, “мактаблар”, мухокамалар, маърузалар ва бошқа тадбирлар (шу жумладан ҳалқаро) ташкил қилиш ва ўтказиш;
- Ушбу Уставда белгиланган вазифаларни ахборот билан таъминлаш учун Ассоциациянинг расмий веб-сайтини ташкил қилиш ва қўллаб қувватлш;
- Офталмология сохасида профессионал фаолиятга тадбиқ этиладиган замонавий техник ва ахлоқий стандартлар ва талабларни тарғиб қилиш ва тарғиб қилишни рағбатлантириш;
- Давлат ташкилотлари ва муассасаларида, шу жумладан судларда ўз аъзоларининг хуқуқларини химоя қилишга кўмаклашиш;
- Манфаатдор махаллий, хорижий ва халқаро ташкилотлар ва муассасалар билан хамкорликни йўлга қўяди, офталмология сохасида самарали халқаро хамкорлик тизимини яратишга ёрдам бериш;
- Шартномалар ва битимлар тузиш;
- Манфаатдор ташкилотлар ва мулкчиликнинг турли шакллари бўлган корхоналар билан хамкорликни йўлга қўйиш, улар билан биргаликда фаолият юритиш учун дастурлар ва лойихаларни ишлаб чиқиш;
- Ихтиёрий равишда жисмоний ва юридик шахслардан, шу жумладан чет эллик инвесторлардан рағбатларни ва турли грантларни жалб қилиш;
- Хайрия фаолиятини амалга ошириш;
- Ассоциация Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонун ҳужжатлари ҳамда ушбу Уставда таъқиқланмаган ва белгиланмаган бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.
III. АССОЦИАЦИЯНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
- Ассоциация қуйидаги ҳуқуқларга эга:
- Ўз аъзолари ва қатнашчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини, қонуний манфаатларини ифодалаш ҳамда ҳимоя қилиш;
- Ўз фаолияти тўғрисида ахборот тарқатиш;
- Қонунчиликда белгиланган тартибда электрон ва оммавий ахборот воситаларида хамда ахборот тармоқларида ахборот фаолиятини амалга ошириш, реклама қилиш;
- Ўз рамзий белгиларини таъсис этиш;
- Ўз фаолиятига тааллуқли масалалар юзасидан йиғилишлар, давра суҳбатлари, учрашувлар, конференциялар ўтказиш;
- Қонун ҳужжатларига мувофиқ ваколатхоналар очиш ва филиаллар ташкил этиш;
- Офталмология ва бошқа тиббиёт муассасасидаги мутахассисларни рағбатлантириш мақсадида мукофот ва рағбатлантиришнинг бошқа шаклларини уюштириш, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш вазирлигига, ҳамда бошқа ваколатли бўлимларга тегишли даража, малака, унвонлар бериш ҳақида тавсияномалар киритиш;
- Офталмология бўйича ахборотлар йиғиш, назорат ва таҳлил, таҳрир қилиш ва тарқатиш;
- Ассоциация қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлади.
- Ассоциация қуйидаги мажбуриятларга эга:
- Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига риоя этиш;
- Ўз мол-мулки ва пул маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги ахборот билан танишиш эркинлигини таъминлаш;
- Рўйхатдан ўтказувчи органга ўзи ўтказаётган тадбирларга эркин кириш имконини бериш;
- Рўйхатдан ўтказувчи, солиқ ва статистика органларига ўз фаолияти тўғрисида ҳисоботлар тақдим этиши шарт.
- Ассоциация қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятларга ҳам эга бўлади.
- АССОЦИАЦИЯГА АЪЗО БЎЛИШ ВА АЪЗОЛИКДАН МАҲРУМ БЎЛИШ ШАРТЛАРИ ВА ТАРТИБИ, АЪЗОЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
- Ассоциацияга аъзолик ихтиёрий ҳисобланади.
- Ассоциация аъзолигига мазкур Уставни тан оладиган 18 ёшга тўлган жисмоний шахслар (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар) ва жамоалар кириши мумкин.
- Ассоциацияга аъзоликка қабул қилиш жараёни Ассоциациянинг ҳудудий бўлинмалари томонидан уларнинг ёзма аризалари ва аъзолик тўлови тўланиши орқали амалга оширилади.
- Жамоавий аъзо бўлиш масаласи Ассоциация Бошқарувининг навбатдаги йиғилишида кўриб чиқилади ва тасдиқланади, шунингдек рад этилиши мумкин.
- Ассоциация аъзоликдан ихтиёрий равишда чиқиб кетиш, Ассоциация Бошқарувига аъзоликдан ихтиёрий равишда чиқиб кетиш ҳақидаги ёзма равишдаги мурожати тақдим этилгандан сўнг, аъзолик ўз кучини йўқотган ҳисобланади.
- Ассоциация аъзоликдан маҳрум этиш ёки уни вақтинчалик тўхтатиб қўйиш Ассоциациянинг Бошқаруви йиғилишида кўрилади.
- Ассоциация Уставига риоя қилмаган аъзолар, ўзини ҳатти-ҳаракатлари билан Ассоциациянинг обрў-эътиборини тушурадиган аъзоларнинг масаласи ҳам Бошқарувда кўриб чиқилиши мумкин. Аъзоликдан маҳрум бўлиш ҳақидаги қарор Ассоциация Бошқаруви аъзоларининг кўпчилик овозлари билан қабул қилинади. Ассоциациянинг Бошқаруви аъзоликдан чиқариш тўғрисидаги қарорини қабул қилган бўлса, у ҳолда шахс аъзолик ҳуқукини йўқотган ҳисобланади ва аъзоликни йўқотган шахсга қонунда белгиланган муддатларда хабар берилади.
- Ассоциация аъзолари қуйидаги ҳолларда ҳам аъзоликдан маҳрум бўлишлари мумкин:
- Аъзоликдан чиққан ёки вафот этган тақдирда;
- Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларини бузганлиги учун суд қарори асосида жиноий жавобгарликка тортилганда;
- Мазкур Уставини қўпол равишда бузган ҳолда, ҳамда Ассоциацияга маънавий, моддий ёки иқтисодий зарар етказган тақдирда.
- Ассоциация аъзолари қўйидаги ҳуқукларига эга:
- Ассоциация раҳбар ва назорат-тафтиш органларига сайлаш ва сайланишга;
- Ассоциациянинг лойиҳа ва дастурларини яратиш уларни амалга оширишда қатнашиш, Ассоциация фаолиятининг муҳокамасида қатнашиш;
- Ассоциация раҳбар органларига Ассоциация фаолиятини ривожлантириш масалалари бўйича таклифлар киритиш;
- Ассоциация томонидан ўтказилаётган барча тадбирларда фаол қатнашиш;
- Ассоциация фаолиятининг барча йўналишлари бўйича маълумот олиш.
- Ассоциация аъзолари таркибидан ихтиёрий равишда чиқиб кетиш;
- Ассоциация барча аъзолари тенг ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга.
- Ассоциация аъзоларининг мажбуриятлари:
- Ассоциация Уставига риоя қилиш. Ассоциация томонидан тасдиқланган қоидалар, Уставлар ва Ассоциация фаолиятини юритувчи бошқа ички интизомий ҳужжатларига риоя этиш;
- Турли тадбирлар пайтида хавфсизлик талабларига қатъий риоя қилиш;
- Ўзбекистон Республикасидаги амалдаги қонун ҳужжатлари ва Ассоциация Устави, нодавлат нотижорат ташкилотларига оид қонун ҳужжатлари талабларига қатъий амал қилиш;
- Ассоциация мақсад ва вазифаларини амалга оширишда фаол иштирок этиш.
- АССОЦИАЦИЯНИНГ ҲУДУДИЙ БЎЛИМЛАРИ
- Ассоциация Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мазкур Уставга асосан ўз фаолиятини олиб бориши ҳамда ўзининг ҳудудий бўлимларини ташкил этиши мумкин;
- Ассоциация ҳудудий бўлимлари Ассоциациянинг минтақавий, вилоят ва шаҳар бўлимлари ҳисобланади. Бўлимлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида ташкил этилиб, тегишли адлия органларидан юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказганидан сунг ёки юридик шахс бўлмаган ҳудудий бўлимларини ҳисоб рўйхатига қўйилади.
- Ассоциация ҳудудий бўлимлари ўз фаолияти бўйича тўлиқ ҳисоботларни йилига бир маротаба тақдим этишлари лозим;
- Ассоциациянинг ҳудудий бўлимлар бошқарув қарорига асосан ташкил этилади, қайта ташкил этилади ва тугатилади ҳамда уларнинг мол-мулки бошқарув томонидан тасарруф этилади.
- Ассоциациянинг ҳудудий бўлимларни ташкил этиш ва тугатиш, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек мол-мулкини бошқариш борасидаги ҳуқуқлари уларнинг уставларида белгиланади.
- АССОЦИАЦИЯ ТУЗИЛМАСИ ВА РАҲБАР ОРГАНЛАРИ
- Ассоциация раҳбар органлари:
- олий раҳбар органи Конференцияси;
- бошқарув;
- президент
- назорат-тафтиш комиссияси.
- Олий раҳбар органи – Конференцияси ҳар 5 йилда 1 (бир) маротаба ўтказилади;
- Конференцияни ўтказиш санаси, кун тартибига қўйиладиган масалалар
ва у ўтказиладиган жой Бошқарув томонидан белгиланади. Танланган делегатлар Конференция ўтказилиши тўғрисида камида 15 кун олдин ёзма ҳабардор қилинади. - Навбатдан ташқари Конференция Бошқарув томонидан ўз ташаббуси билан ёки Назорат-тафтиш комиссиясининг таклифига асосан бир ой олдин чақирилади.
- Конференция қуйидаги раҳбар орган вакилларини 5 йил муддатга сайлаш, қайта сайлаш ва лавозимидан озод этиш ваколатига эга:
- Бошқарув аъзолари;
- Президент;
- Вицепрезидент;
- Бош котиб;
- Назорат-тафтиш комиссияси раҳбари ва аъзоларини ҳамда бошқа тегишли комиссия раҳбарларини;
- Конференция қуйидаги ваколатларга эга:
- ассоциацияни қайта ташкил қилиш ва тугатиш;
- Бошқарув, Назорат-тафтиш комиссия ҳисоботларини эшитиш ва тасдиқлаш;
- уставга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш;
- ОВОЗ БЕРИШ ВА ҚАРОРЛАРНИ КУЧГА КИРИШ МУДДАТЛАРИ
- Ассоциация делегатлари иштирокида овоз бериш йўли кўпчилик билан очиқ ёки яширин овоз бериш орқали қарорлар қабул қилинади;
- Конференция фақат кун тартибига киритилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар чиқариши мумкин;
- Раҳбар орган таркибини ҳамда Бошқарувининг аъзоларини танлашда, овоз бериш пайтида кўпчилик овози билан аниқланган овозлар талаб қилинади (50%+1).
- Конференция томонидан қабул қилинган қарорлар, Конференция ёпилган вақтдан сўнг кучга киради, агарда Конференцияда бошқа муддат белгиланмаган бўлса.
- Конференция баённомаларини ёзиб бориш ва расмийлаштириш Ассоциация Бош котиби зиммасига юклатилади, баённомаларининг тўғрилигига шахсан Бош котиб жавобгар ҳисобланади.
VIII. БОШҚАРУВ
- Конференциялар оралиғида Ассоциацияга умумий раҳбарликни Бошқарув амалга оширади.
- Бошқарув йиғилишлари йилда камида бир маротаба ўтказилади.
- Бошқарув таркиби Президент, Вицепрезидент, Бош котиб ва бошқа сайланган аъзолардан ташкил топган бўлади, лекин 13 кишидан ошмаслиги лозим;
- Бошқарув Ассоциациянинг раҳбар органи ҳисобланади ва Ассоциация номидан юридик шахс ҳуқуқларини амалга оширади.
- Агар узрли сабабларсиз Бошқарув аъзоси давомли (икки ва ундан ортиқ марта) Бошқарув ишларида қатнашмаган тақдирда, унинг ҳуқуқлари Конференция қарори билан муддатдан олдин тўхтатилади ва ўз мавқеини йўқотган ҳисобланади;
- Бошқарув аъзоси бир вақтни ўзида Назорат-тафтиш комиссия аъзоси бўлиши мумкин эмас;
- Бошқарув аъзосини Бошқарув таркибидан муддатдан олдин чиқиб кетиши ўз аризасига биноан Ассоциация Конференцияси қарори асосида амалга оширилади;
- Бошқарув ўз фаолиятини кенгашлар шаклида амалга оширади. Бошқарув кенгашлари тасдиқланган режага мувофиқ, лекин йилда бир маротабадан кам бўлмаган ҳолда ўтказилади. Ассоциация Президенти топшириғига асосан Бошқарув кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишини ўтказиши мумкин;
- Бошқарув кенгашига Ассоциация Президенти раҳбарлик қилади, унинг йўқлигида кенгашни Ассоциация Вицепрезиденти ёки Бош котиб олиб бориш мумкин;
- Ўтказилган кенгашда иштирок этаётган Бошқарув аъзоларнинг сони ярмидан кўп бўлса, унинг қарори ҳақиқий ҳисобланади. Бошқарув кенгашларида Ассоциация Президенти ёки Бошқарув хар бир аъзосининг таклифлари масала сифатида кўриб чиқилиши ва муҳокамага қўйилиши мумкин;
- Бошқарув қарорлари очиқ овоз бериш йўли орқали қабул қилинади.
- Бошқарув қарорлари Бошқарув Президенти ва унинг аъзолари қатнашувчиларнинг овозларини кўпчилиги билан қабул қилинади ва қабул қилинган вақтдан бошлаб кучга кирган ҳисобланади, агарда қабул қилинган қарорда бошқа махсус кучга кириш санаси кўрсатилмаган бўлса;
- Бошқарув кенгашида Бошқарув ҳар бир аъзоси битта овоз бериш ҳуқуқига эга.
- Бошқарув аъзолари қарорларни қабул қилишда тенг ҳуқуқга эга;
- Бошқарув қарорлари Бошқарув баённомалари билан расмийлаштирилади;
- Бошқаруви баённомалари Ассоциация Президенти ёки Президент йўқлигида Бошқарув кенгашида раислик қилган Вицепрезидент ва кенгашда котиблик қилган Бош котиб томонидан имзоланади, имзоларнинг ҳаққонийлиги Ассоциация муҳри билан тасдиқланади;
- Бошқарув ваколатига қуйидагилар киради:
- Ассоциация Конференциясини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш, унинг, кун тартибини, ўтказиш санаси ва жойини, вакиллик делегатлар миқдорини белгилаш;
- Йиллик ва истиқболли режаларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, тадбирлар дастурларни ишлаб чиқиш, Ассоциация Конференцияси қарорларини бажариш бўйича тегишли чора-тадбирлар, йўриқномаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
- Ассоциация Конференциясига тасдиқлаш учун киритилган календар йилида Бошқарув томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисобот тайёрлаш;
- Ўтказилиши керак бўлган тадбирлар календар режасини тасдиқлаш;
- Қўмиталар, ҳайъатлар ва бошқа жамоат органларини ҳисоботларини эшитиш;
- Ассоциация йиллик бюджетини тасдиқлаш ва унга ўзгартиришлар киритиш;
- Ассоциация ҳудудий бўлимларини жорий қилиш, қайта ташкиллаштириш ва фаолиятини тугатиш тўғрисида ва уларнинг уставни тасдиқлаш ҳақида қарор қабул қилиш;
- Асоциациянинг ҳудудий бўлимлари раҳбарларини 5 йил муддатга сайлаш, қайта сайлаш ва лавзоимидан озод этиш.
- Фуқароларни Ассоциациянинг якка тартибдаги ва жамоавий аъзоликка қабул қилиш, Ассоциация аъзолигдан чиқариш, Ассоциация аъзолигни тўхтатиш масаласини кўриб чиқиш ва тегишли қарор қабул қилиш;
- Ассоциация рамзини тасдиқлаш ва ўзгартириш киритиш;
- Бошқарув Ассоциация фаолиятига оид бошқа зарур бўлган масалалар бўйича Ассоциация Конференциясининг ваколатига кирмаган қарорларни қабул қилиш мумкин.
- Бошқарув аъзоси узрли сабаблар билан ўз вазифасини давомли бажармаган тақдирда, уни муддатдан олдин лавозимидан озод этиш ва Конференцияга қадар янги Бошқарув аъзосини сайлаш;
- Назорат-тафтиш комиссия таркибида ўзгаришлар бўлган тақдирда ёки уни раиси узрли сабабларга кўра ўз вазифасини бажармаслиги оқибатида навбатдаги Ҳисобот-сайлов Конференциясига қадар бошқа раис ёки комиссия аъзосини сайлаш;
IХ. АССОЦИАЦИЯНИНГ ПРЕЗИДЕНТИ
- Ассоциация Президенти Ассоциация фаолиятига умумий раҳбарлик қилади;
- Ассоциация Конференцияси ва Бошқарув баённомаларига имзо чекади;
- Ассоциация Бошқаруви томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботни тасдиқлаш учун Конференцияга тақдим этади;
- Ассоциация стратегик ривожлантириш йўналлишларини ишлаб чиқади ва ташкил қилади;
- Ассоциация номидан ишончномасиз ҳаракат қилади;
- Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва хорижий давлатларда Ассоциация манфаатларини намоён ва ҳимоя қилади;
- Ташкилий бошқарув функцияларини бажаради;
- Ассоциация фаолиятига қаратилган буйруқларни ва бошқа актларни чиқаради, Ассоциация ходимлари билан тузиладиган меҳнат шартномаларни имзолайди, ходимларни ишга қабул қилади ва лавозимдан озод қилади, уларни рағбатлантириш ёки интизомий жазога тортиш масалаларини кўриб чиқади;
- Фуқаровий-ҳуқуқий шартномалар тузади, тегишли банк муасасаларида маҳаллий ва чет эл валютасида ҳисоб рақамларни очади;
- Бошқарув қарори билан тасдиқланган Ассоциация бюджети асосида унинг мулк ва пул маблағларини бошқаради;
- Ассоциация штат жадвалини ва тизимини, ходимлар мансаб йўриқномаларини тасдиқлайди;
- Мазкур Устав ва Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилиги асосида бошқа ҳаракатларни амалга оширади;
- Ассоциация аъзолари томонидан амалга оширилган қонун бузилиш ҳолатлари бўйича давлат, суд ва бошқа давлат органлари олдида жавобгар ҳисобланмайди.
- Ассоциация Президенти биринчи имзо билан Ассоциация молиявий, банк
ва бошқа ҳужжатларини имзолаш ҳуқуқига эга; - Вицепрезидентнинг фаолиятини назорат қилади, уларнинг вазифаларини белгилайди.
- Президент йўқлигида Вицепрезидент унинг вазифаларини бажаради.
Х. БОШ КОТИБ
- Бош котиб Бошқарув таркибига киради;
- Бош котиб Ассоциация фаолиятининг йиллик ҳисоботини тайёрлайди, Конференцияларда, Бошқарув томонидан кўриладиган масалаларга оид ҳужжатларни тайёрлайди ва Ассоциация Президенти билан бирга тегишли баённомаларни имзолайди. Конференциялар, Бошқарув кенгашида йиғилиш котиби вазифасини бажаради.
- Бош котиб мажбуриятлари:
- Конференцияларда ва Ассоциация Бошқарувида қабул қилинган қарорларни ижросини таъминлаш;
- Ассоциация умумий иш юритишни ташкиллаштириш, Ассоциациянинг ҳудудий бўлимлари ишини мувофиқлаштириш ва қарорларни ижросини таъминлашда кўмаклашиш;
- Ассоциация Президенти топшириғига асосан Халқаро ва чет эл Ассоциациялари ва турли ташкилотлари билан музокораларни олиб бориш, улар билан алоқа ўрнатиш ва муносабатларда бўлиш. Ассоциация номидан улар билан Ассоциация фаолиятига оид масалалар юзасидан ёзишмаларни амалга ошириш;
- Бош котиб Ассоциация Президенти топшириғи бўйича бошқа функцияларни ҳам амалга ошириш мумкин.
ХI. АССОЦИАЦИЯНИНГ МУЛКИ ВА ПУЛ МАБЛАҒЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ МАНБАЛАРИ
- Ассоциация ўзининг молиявий-хўжалик фаолиятини Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари асосида амалга оширилади;
- Бинолар, иншоотлар, турар жойлар, ускуналар, инвентар, пул маблағлари, шу жумладан чет эл валютасидаги пул маблағлари, қимматли қоғозлар ва бошқа мол-мулк Ассоциациянинг мулки бўлиши;
- Ассоциация техник ишлаб чиқариш характерида бўлмаган мулкларни олиши, ижарага олиши ёки бепул фойдаланиши;
- Умумий йиғилишнинг қарорига асосан корхона, муассаса, ташкилот ва жисмоний шахсларга ихтиёридаги турли кўчар ёки кўчмас мулкни сотиш ва сотиб олиши, ижарага бериши, вақтинчалик фойдаланиш учун бериши ёки қарзга бериши;
- Ассоциациянинг мулки Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан муҳофаза қилинади.
- Ассоциация ўз мажбуриятлари юзасидан қонунларга мувофиқ ундириш қаратилиши мумкин бўлган мол-мулки билан жавоб беради;
- Ассоциация мулки ва молиявий маблағ билан таъминланиш манбалари қуйидагилардан таркиб топади:
- Кириш ва аъзолик бадаллари;
- Ихтиёрий мулкий бадаллар, ҳомийлик;
- Тадбиркорлик фаолиятидан олинган, фақат Устав мақсадлари учун ишлатиладиган даромадлар (фойда);
- Қонунларда таъқиқланмаган бошқа тушумлар.
- Ассоциация маблағлари Бошқарув томонидан тасдиқланган смета орқали ҳаражатланади ва унинг асосида фаолиятини таъминлашга йўналтирилади;
- Ассоциациянинг молия-хўжалик фаолиятини қонун ҳужжатлари ва мазкур Устав асосида олиб борилиши устидан назорат қилиш Ассоциациянинг Назорат-тафтиш комиссия томонидан ва лозим бўлганда бошқа тегишли органлар томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
ХII. АССОЦИАЦИЯНИНГ НАЗОРАТ-ТАФТИШ КОМИССИЯСИ
- Ассоциация Назорат-тафтиш комиссияси аъзолари Умумий йиғилиш иштирокчиларининг учдан икки қисмини овози билан 3 кишидан кам бўлмаган таркибда 5 йил муддатга сайланади;
- Ассоциация Назорат-тафтиш комиссияси аъзолари орасидан унинг раиси сайланади.
- Ассоциация Назорат-тафтиш комиссияси Ассоциациянинг молия-хўжалик фаолияти устидан, Конференция ва Бошқаруви қарорларининг бажарилиши ҳамда мазкур Уставда белгиланган вазифаларни бажарилиши устидан, Ассоциация молиявий фаолиятининг натижалари ҳисоби устидан умумий назоратни олиб боради.
- Ассоциация молия-хўжалик фаолияти Назорат-тафтиш комиссияси томонидан бир йилда камида бир маротаба тафтишдан ўтказилади.
- Тафтиш жараёнида Назорат-тафтиш комиссиясига Ассоциациянинг молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлган барча зарур ҳужжатлар ва маълумотлар тақдим қилиниши лозим;
- Назорат-тафтиш комиссия Ассоциацияга фуқаролардан келиб тушган ариза ва шикоятларни ўрганиб чиқади ва тегишли қарор қабул қилиш учун Бошқарувига тақдим этади.
- Назорат-тафтиш комиссияси тафтиш натижалари юзасидан ёзма ҳисоботни бир ойдан кечиктирмай Конференцияга, Конференция оралиғида Бошқарувга тақдим этади.
- Назорат-тафтиш комиссияси аъзоси бир вақтнинг ўзида Ассоциациянинг бошқа раҳбар органи аъзоси бўлиши мумкин эмас.
ХIII. МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ
- Ўзбекистон Республикаси меҳнат тўғрисидаги қонунлар, шунингдек меҳнаткашларнинг ижтимоий таъминоти ва ижтимоий суғурта қилдириш тўғрисидаги қонунлар Ассоциация бошқарув аппарати ходимларига нисбатан жорий этилади;
- Ассоциация ходимларининг меҳнат муносабатлари ички меҳнат тартиб қоидаларида белгиланади.
ХIV. БОШҚА МАСАЛАЛАР
- Вужудга келиши мумкин бўлган низолар, агарда уларни хал этиш тартиби мазкур Уставда кўзда тутилмаган бўлса ва улар Ассоциация бошқарув органлари томонидан музокара йўли билан ҳал этилмаса, Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилигида кўрсатилган тартибда ёҳуд суд орқали ҳал этилади.
- Ассоциация фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни Адлия вқазирилги, солиқ органлари ва тегишли статистика органларига тақдим қилиб боради.
ХV. АССОЦИАЦИЯНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ ҚИЛИШ ВА ФАОЛИЯТИНИ ТУГАТИШ ТАРТИБИ
- Конференция қарорига асосан қайта ташкил этилади.
- Ассоциацияни қайта ташкил этиш Конференция қарорига биноан бирлашиш, қўшилиш, бўлиниш, ажралиб чиқиш ва ўзгартириш йўли билан амалга оширилиши мумкин. Ассоциацияянинг қайта ташкил топиши Конференциядаги делегатларнинг
2/3 қисмини овози билан амалга оширилиши мумкин. - Ассоциациянинг таъсис ҳужжатларига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган тақдирда белгиланган тартибда Адлия вазирлигидан қайта рўйхатдан ўтказилади.
- Ассоциация фаолиятини тугатиш Конференция қарорига биноан ёки суд тартибида амалга оширилади.
- Ассоциациянинг Конференцияси ёки суд давлат рўйхатидан ўтказувчи адлия органи билан келишган ҳолда тугатиш комиссиясини тайинлайди;
- Кредиторларнинг талаблари қондирилгандан кейин қолган мол-мулк ташкилот қатнашчилари (аъзолари), шунингдек раҳбар органларнинг аъзолари ёки Ассоциациянинг ходимлари ўртасида тақсимланиши мумкин эмас, ундан белгиланган тартибда фойдаланилади.
ХVI. УСТАВГА ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТАРТИБИ
- Уставга ўзгартириш ва қўшимчалар Конференция томонидан киритилади ва тегишли рўйхатга олувчи органга қайта рўйхатдан ўтказиш учун топширилади;
- Ассоциация Уставига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги аризани кўриб чиқиш учун Конференция қарори қабул қилинганлигидан сўнг, белгиланган муддат ичида рўйхатга олувчи органни Уставдаги ўзгартириш ва қўшимчалар, шунингдек жойлашган манзили ҳақида хабардор қилиш лозим.
ЎЗБЕКИСТОН ОФТАЛМОЛОГЛАР
АССОЦИАЦИЯСИ ПРЕЗИДЕНТИ З.Р. МАҚСУДОВА



